Лондон университетида Қуръони каримни ҳифз этиш методлари таҳлил этилади |
|

Халқаро Қуръони Каримни ҳифз этиш методлари жорий йилнинг 16 апрель куни Лондон санъат университетида бўлиб ўтадиган ўқув семинарида таҳлил этилади.
«IIDR» ахборот сайти хабар беришича, Британия қуръоний тадқиқотлар академияси (BAQS) ташаббуси билан ўтказиладиган бу семинар маҳаллий вақт билан соат 9:00 дан 18:30 гача Лондон санъат университети талабаларининг жамиятида бўлиб ўтади. Мазкур ўқув семинарида иштирокчиларга Қуръони Каримни ҳифз этиш методларидан ташқари, фуқароларнинг Қуръони Каримни ҳифз этиш йўлидаги тўсиқ ва муаммолари, шу жумладан, ёдлаш ва марказлашиш қобилиятини кучайтириш, Қуръони Каримни ҳифз этиш учун иштиёқ ва хоҳишни оширишни дастурлаштириш йўллари ўқитилади. Ўқув семинарида 9 ёшида Қуръони Каримни тўлиқ ҳифз этган ва узоқ йиллар давомида Алжазойир ва Мисрнинг «Ал Азҳар» университетида ислом таълимотларидан таҳсил олган Шайх Закариё ас-Сиддиқий сабоқ беради.
|