Саудия Арабистонида исломий университетлар ўртасида мусобақа ўтказилди
Босма

 

Саудия Арабистонида исломий университетлар ўртасида мусобақа ўтказилди

Шу йилнинг 8 апрелида Таҳфизул Қуръон халқаро уюшмаси (Ал-ҳайъат ал-оламийя литаҳфизи ал-Қуръон ал-Карим) Жидда шаҳридаги қароргоҳида Саудия Арабистони олийгоҳлари (Мадина шаҳридаги «Ислом» университети, Риёздаги «Имом Муҳаммад ибн Сауд» университети, Макка шаҳридаги «Уммул-Қуро» университети, «Боҳа» университети, «Қасим» университети, «Жозон» университети ва Макка шаҳридаги Ислом Робитасига қарашли «Ал-аимма вад-дуъат» институтларида) талабалари ўртасида биринчи босқич Қуръон мусобақасини ўтказди. Мусобақада 39 та талаба иштирок этди, улардан 32 таси ижозали қорилар. Мусобақа фаолиятини бевосита Уюшманинг «Электрон Қуръон тиловати» бўлими раиси Шайх Абдулазиз бошчилигидаги бир қатор ҳакамлар ҳайъати бошқарди. Улар орасида Муҳаммад Аттор ва Валид Хазрамийлар ҳам бор.

Уюшма Бош котиби Доктор Абдуллоҳ ибн Алий Басфар аввалги ўнта ғолибни мукофотлар билан тақдирлади. Аввалги уч ўринни Мадинадаги «Ислом» университети талабалари эгалладилар. Мусобақа якунида ғолиблар ҳамда иштирокчиларга совға ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

 

Манба: www.hqmi.org