Шаҳзода Чарльзнинг тож кийдириш маросимида Қуръони Карим оятларини ўқишликка чақирди
Босма

Пентргарталик сан епископ Лорд Харриснинг Буюк Британиядаги Вестминстер аббатлигида бўлиб ўтадиган шахзода Чарльзнинг тож кийдириш маросими пайтида Қуръони Карим оятларини ўқишликга чақируви, Англия консерватив насронийлар орасида катта шов-шувга сабаб бўлди, деб хабар беради Ансар.ру сайти.

«Ўтмишда Оксфорд сан епископи бўлган Лорд Харрис, ўзининг ноанъанавий либерал қарашлари билан анча машҳур бўлган. У киши бундай маросимларда Қуръони Каримни оятларидан ўқишлик Англия халқини ўзаро жипслаштиришини, қолаверса мусулмонларни хам яхлит ҳолга келиши мумкинлигини айтган» деб ёзади Британиянинг Daily Mail газетаси.
Лорд Харрис кейинги Вестминстер аббатлигида бўлиб ўтадиган тож кийдириш маросимида Қуръони Карим оятларини ўқиш зарур эканини лордлар палатасида бўлиб ўтган дебат пайтида айтган эди. Ундан ташқари Лорд Харрис ўткан йилнинг Бристол соборидаги черков хизмати давомида Қуръони Каримнинг «Фотиҳа» сураси ўқилганини барчага эслатиб ўтди.
Бироқ консерватив насроний рахнамолари бу каби баёнотни «Британия анъаналарини топташ» деб қабул қилишди. «Британия анъаналари насронийлик асосида шакланган ва биз барча динларни бирдек қабул қила олмаймиз», деб баёнот берди Бош Синода аъзоси Андреа Миничелло.

 

Абдулмалик Носиров