Лондон университетида бир қатор Қуръон анжуманлари ўтказилади
Босма

Исломий тадқиқот ҳайъати Лондон университети қошидаги Шарқ ва Африка тиллари дарсликлари марказида Қуръони Карим тўғрисидаги анжуманларни ташкиллаштиради. Мазкур анжуманлардан бири «Каҳф сурасидаги Аллоҳнинг дўстлари» мавзусида бўлиб, шу йилнинг 26 ноябрь куни ўтказилди. Унда Лондон университетидаги Қуръони Карим илми бўйича тадқиқотчи Маряна Клар «Каҳф сурасидаги Аллоҳнинг дўстлари» мавзусидаги маърузасини иштирокчиларга ўқиб берди.

Маъруза «Қуръони Каримни адабий ўқишга эътибор», «Қуръон дарсликларида масиҳийлардаги самовий китобни ўрганиш услубларидан фойдаланиш», «Қуръон мавзуларини танлашда тарих ва тафсир ривояти тушунчаларининг роли» каби мавзулардан иборат бўлди. Лондон университети қошидаги Шарқ ва Африка тиллари дарсликлари маркази биносида «Ваъда қилинган ер» мавзусидаги иккинчи Қуръон анжумани 3 декабрь куни бўлиб ўтади. Унда Норвегиядаги илмлар ва техника университетидаги диншунослик йўналиши мударриси маъруза қилади.
«Қуръони Каримни илмий ўрганиш» мавзусидаги навбатдаги Қуръон анжумани 2015 йилнинг 14 январь куни ўтказилиб, унда Колумбиядаги «Виктория» университети профессори Андро Раен маъруза қилади.