Шайх Саид мадрасасида қорийлар мусобақаси бўлиб ўтди
Босма

Ўтган якшанба куни Саратов Ислом мажмуасида, Шайх Саид мадрасаси талабалари ўртасида қорилар мусобақаси ўтказилди. Одатдагидай, учрашув Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Тиловат қилган «Ал-Фурқон» номли Қуръони Карим лагерининг «олтин овоз» соҳиби деб аталган қориси Наил Янбулатов бўлди.

Беллашув икки босқичда олиб борилди. Ёш гуруҳ болалари Қуръони Каримнинг «Фотиҳа» сурасини, ҳамда энг сўнги 6 та сурани ўқишлари керак эди. Мадрасанинг ўрта гуруҳ талабалари эса 78-сура бўлмиш «Наба» сураси бўйича ўз билимларини синаб кўрдилар.

Мусобақа иштирокчиларини Шайх Саид мадрасасининг мудири Расим ҳазрат Кузяхметов ҳамда Биринчи Ҳудудлараро Қорилар мусобақасининг совриндорлари Армон Нуғманов билан Ринат Каримовлар баҳолаб бордилар. Баҳолашда асосан матн ҳифзи (ёдлаш), араб тилида қироат (ўқиш), тажвид ва мақом (овоз)га эътибор қаратилди.

Қизғин кечган мусобақа якунига кўра, ёшлар гуруҳи бўйича учинчи ўринни Сулаймон Ауишев, иккинчи ўринни Имрон Саломов, биринчи ўринни Одам Валиюллинлар эгаллашди.

Ўрта гуруҳда эса учинчи ўринга Илёс Ражабов, иккинчи ўринга Амирхон Хожимуротовлар лойиқ деб топилди. Мазкур босқичнинг биринчи ўрнини ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра, Арслон Полукаровга насиб этди.

Уларнинг барчаларига кубок (соврин)лар тортиқ этилди. Иккинчи ўрин эгаларига илова тарзида «Замзам» суви, биринчи ўрин эгаларига спорт кийимлари солинган рюкзак ва Қуръони Карим китоблари ҳадя қилинди.

Шунингдек, мусобақанинг барча қатнашчиларига эсталик совғалар ва мақтов қоғозлари тақдим этилди.

Болалар учун ушбу тадбир ширинликлар зиёфати билан якунланди.

 

Энг ожиз банда тайёрларди