15 ёшли ҳофиз Қозоғистондаги энг яхши қори деб тан олинди | ||
|
Қозоғистонда Қуръон қориларининг V мусобақаси ғолиби аниқланди. 15 ёшли Қурбон Яҳё Сансизбойўғли ғолиб деб топилди. Ушбу мусобақада республиканинг турли вилоятларидан келган юзлаб қорилар иштирок этишди. Azan.kz сайтининг хабар қилишича, мусобақа ғолибига 1 миллион танга мукофот берилган. Иккинчи ўринни эгаллаган Валиҳоди Шелиевичга 750.000 танга берилди. Учинчи ўрин икки кишига – Абдулғаффор Турсунов ва Қувониш Тўқсонбойўғлига насиб этди. Уларнинг ҳар бирига 350.000 тангадан мукофот пули берилди.
|