Қирғизистон пойтахти Бишкекда Қуръон ҳофизлари учрашуви бўлиб ўтди | ||
|
Normal 0 false false false MicrosoftInternetExplorer4 Жорий йилнинг октябрь ойида Бутун дунё Таҳфизул Қуръон ташкилоти Қувайтдаги Вақф ва Исломий масалалар вазирлиги ва Қиғизистон мусулмонлари диний идораси ҳамкорлигида Ўрта Осиё қориларига бағишланган «Ўрта Осиё ҳофизи Қуръонлари бугун ва эртанги кун чорраҳасида» мавзусида тарбиявий учрашув ўтказди. Йиғилиш Қирғизистон пойтахти Бишкек шахрида бўлиб ўтди. Учрашувга Қирғизистон Республикаси муфтийси Раҳматуллоҳ Ҳожи Эгамбердиев, Бутун дунё Таҳфизул Қуръон ташкилоти вакили Доктор Анас Карзун, Ташқи алоқалар бўйича муфтий уринбосари, Қирғизистон хайрия жамғармаси мудири Шайх Мусо Мирзо, «Абдуллоҳ Ибн Аббос» номидаги «Таҳфизул Қуръон» институти мудири устоз Мусо Жаббора ҳамда бошка маъҳад-мадрасалар, Қуръон ҳалқалари устозлари ва талабалари, Ўрта Осиё республикаларида Қуръонга хизмат қилаётган фаоллар иштирок этишди. Анжуман сўнгида бир қатор кўрсатмалар ҳавола қилинди. Жумладан: 1) «Абдуллоҳ Ибн Аббос» институтида «Қуръон ижозаси» кафедрасини ташкил этиш; 2) Қирғизистон диний идорасига қарашли расмий муассаса шаклида «Ҳофизи Қуръонлар уюшмаси» тузиш; 3) Ўрта Осиё Республикаларининг ҳар бирида йиллик «қорилар учрашуви» ўтказиш ва ушбу учрашувлардаги кўрсатмаларнинг амалга орилиш ишларини кузатиб бориш; 4) қориларни жамиятнинг таълим ва ижтимоий соҳаларидаги ролини ошириш ва уларнинг бошқаларга етакчи бўлишларига эришиш; 5) Қуръон таълимида замонавий техникалардан кенг фойдаланиш; 6) қориларга турли мутахассисликлар ва олий ўқув юртларида таҳсилни давом эттиришларида кўмаклашиш.
Манба: www.hqmi.org
|