Россияда Қуръони каримни ёдлаш мусобақаси ўтказилади
Босма

12 ёшдан 25 ёшгача бўлган иштирокчиларга мўлжалланган Қуръони Каримни ёдлаш мусобақаси жорий йилнинг 11 октябрь куни Россиянинг Иваново вилояти  маркази Иваново шаҳар жомеъ масжидида ўтказилади.

 

Иваново вилояти Мусулмонлар диний идорасининг матбуот хизмати 30 сентябрь куни тарқатган хабарга кўра, Қуръони Каримни ёдлаш бўйича еттинчи минтақавий мусобақа вилоят Мусулмонлар идорасининг ташаббуси ҳамда Россия Муфтийлар Кенгаши ва шаҳар ҳокимлигининг ҳамкорлигида ўтказилади.

Мусобақа Қуръони Каримнинг 30- порасини ёдлаш (15 ёшгача бўлган иштирокчиларга мўлжалланган),   28-, 29- ва 30-пораларни ёдлаш (25 ёшгача бўлган иштирокчиларга мўлжалланган) наминацияларида бўлиб ўтади.

Ҳозирги кунда Иваново вилояти Мусулмонлари Диний идорасида мусобақада иштирок этишни хоҳловчи фуқароларни рўйхатга олиш ишлари бошланган.