Россияда Кулиев таржимаси тақиқланиши бўйича | ||
|
Россиялик юқори рутбали мусулмон уламолари куни-кеча мамлакат раҳбариятига ана шундай мурожаат билан чиқишган.Уларнинг огоҳлантиришларича, агар «Қуръони Карим»нинг изоҳли таржимасини йўқ қилишга оид маҳкама ҳукми бекор қилинмаса, Россия ичкари ва ташқарисида мусулмонларнинг кескин норозиликларига сабаб бўлиши мумкин.
Ўтган сешанба куни жанубий Новороссийск шаҳар маҳкамаси амалдаги аксилэкстремизм қонуни асосида эканини айтиб, мусулмонлар муқаддас китобининг озарбайжонлик илоҳиётшунос талқинидаги таржимасининг асли ва нусхаларини йўқ қилишга ҳукм қилганди.
Очиқ мактуб Россия Муфтийлар Кенгаши бу хусусда ўзнинг жиддий хавотирларини изҳор этиб, президент Владимир Путинга очиқ мактуб йўллаган. Чунки Россия раҳбари мамлакатдаги етакчи динлар вакилларини баҳамжиҳатликка ундаб, этник тангликлар мамлакатни парчалаши мумкинлиги ҳақида тез-тез ошкора чиқишлар қилиб туради. Reuters, ўз ўрнида, Россия Муфтийлар Кенгаши раҳбари муовини Рушан Аббясовнинг: «Бу каби мудҳиш қарордан россиялик мусулмонларнинг бошлари қотиб қолди», − деган сўзларидан иқтибос келтиради. Кремлга яқин, деб кўрилувчи уламонинг огоҳлантиришича, агар маҳкама ҳукми ўз кучида қолса, «Биргина Россиянинг ўзида эмас, дунёнинг бошқа қисмларида ҳам норозиликлар келиб чиқиши мумкин». Чунки бу ерда сўз «Қуръони Каримни йўқ қилиш ҳақида кетяпти». Шикоят аризаси Озарбайжонлик илоҳиётшунос Элмир Қулиевнинг ҳимоячилари эса маҳкама ҳукми юзасидан шикоят аризаси билан чиқишмоқчи. «Бир томондан, Россияда диний эътиқод эркинлиги амал қилади. Бошқа тарафдан, улар фундаментал диний матнларни тақиқлашмоқда», − дейди ҳимоячи Мурат Мусаев. Экспертларга кўра, Элмир Қулиевнинг ўн йилдан ортиқроқ вақт сарфлаб қилган таржимаси ҳурматга лойиқ ва рус тилига ўгирилган тўртта «Қуръони Карим»дан биттасидир. Россия Фанлар Академиясининг Исломшунослик бўйича етакчи мутахассисларидан Аҳмед Ярликаповнинг айтишича, «Бу – мукаммал даражада қилинган таржимадир, Қулиевнинг меҳнатини ман этиш ўта «непрофиссионал» иш бўлади. Қон тўкиш ҳақида сўз кетган ўринлари бўлгани учун, дейлик, «Инжил»ни ҳам осонлик билан тақиқлаш мумкин-ку», − дейди у. Манба: BBC |