Францияда Қуръони карим мусобақаси ўтказилади | ||
|
Қуръони Карим ҳифзи ва қироати мусобақаси жорий йилнинг ноябр ойида Францияда «Дорул Атҳария» исломий нашриётининг ташаббуси билан ўтказилади.
«athariya-coran» ахборот сайтидан иқтибос олиб хабар беришича, европа тилларида исломий китоблар ва компютер дастурларини тайёрлаш бўйича энг муҳим нашриётлардан бири саналадиган Франциянинг «Дор ул Атҳария» нашриёти тарқатган маълумотга кўра, Қуръони Карим ҳифзи ва қироати бўйича мусобақанинг саралаш босқичи мамлакатнинг йирик шаҳарларида ўтказилади.
|