Қуръони карим нусхаси чоп этилди
Босма

Қирол Фахд номли Қуръони Карим чоп этиш мажмуаси охирги ойларда муқаддас Қуръони Каримни    минглаб нусхада чоп этди.

«Бизда 158.182 дона турли ҳажмдаги Қуръон, 58.050 дона Қуръон  жузлари нусхаси, 5071 дона аудио ёзув, 178.109 дона Қуръони Каримнинг турли тиллардаги тафсири нусхаси ва 97.239 дона диний китоблар нусхалари чоп этилди», − деди мажмуа мутахассиси.

Қирол Фахд номли Қуръони Карим чоп этиш мажмуаси барпо этилгандан бери бугунги кунгача 264 миллион дона Қуръон нусхасини чоп этган. Ушбу Қуръон нусхаларидан Саудия ҳудудида, чет элларда, исломий ташкилот ва масжидларда фойдаланилмоқда.

Мажмуага кунига 2500 дан 4000 гача зиёратчилар ташриф буюрадилар. Ҳар бир зиёратчига совға сифатида Қуръони Карим берилади.

Қирол Фахд номли мажмуа 1984 йили ташкил топган бўлиб, Қуръони карим нусхаларини бутун дунёга тарқатишни бошлаган.

Мажмуадаги нашриёт уйи йилига 10 миллион атрофида 30 та тилда Қуръон ва тафсирларни чоп этади.