“Абу Мусо Ал-ашъарий” номидаги янги маъҳаднинг очилиши
Босма

«Халқаро Қуръон ёдлатиш уюшмаси» бош котиби Доктор Абдуллоҳ ибн Алий Басфар жаноблари Сенегалда барпо қилинган «Абу Мусо Ал-ашъарий» номидаги янги маъҳаднинг очилиш маросимига ташриф буюрди.

Бу очилиш маросимида Саудия Арабистони, Ҳарамайн Шарифайн Ходими элчиси профессор Абдулазиз ибн Муҳаммад Ал-Ийфон жаноблари, Таълим вазирлигидан Жаноб Сийла, Сенегалдаги «Қуръони Карим» ташкилотидан устоз Мансур Самб жаноблари ҳамда бир қанча Қуръон ошиқлари бўлмиш талаба ва устозлар иштирок этишди.

Очилиш маросимида учинчи битирувчи талабалар билан хайрлашиб, янги ўқув йилига қабул қилинажак талабалар билан учрашув ўтказилди. Очилиш маросими Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Битирувчи талабалар турли хил ривоятларда қироатлар қилишди.

Очилиш маросимида бир қанча олимлар нутқ қилиб беришди. Қуръони Каримнинг фазилатлари, қориларнинг жамиятдаги ўринлари, Қуръон ҳукмларига амал қилиш, Қуръонни ёдлаш ва тажвидга амал қилишнинг муҳимлиги ҳақида маърузалар бўлди. Тадбирда сўзга чиққанлар битирувчи талабаларни ҳаётларининг кейинги босқичида Қуръонни доим такрорлаб, уни пухта қилиб боришга тавсиялар тақдим қилишди.

«Халқаро Қуръон ёдлатиш уюшмаси»нинг Қуръони Каримни ёд олиш ва уни ўрганиш йўлида кўрсатаётган хизматлари беқиёс экани, хусусан, Қирол Абдуллоҳ ибн Абдулазиз бошчилигида Саудия Арабистонининг бу борадаги хизмати мақтовга сазовор экани айтиб ўтилди. Тадбир охирида битирувчи талабаларга ҳадялар ва дипломлар топширилди.

Робитатул аламил исламий «Халқаро Қуръони Карим ёдлатиш уюшмаси» сайтидан олинган