Танловга: Қуръони каримнинг муборак номлари | ||
|
1024x768 Normal 0 false false false RU X-NONE X-NONE (Қуръон-Фурқон-Бурҳон) Қуръон. Қуръон Каримда энг кўп зикр этилган, инсонлар тилида ҳам энг кўп талаффуз қилинадиган ва унинг бошқа исмларига нисбатан энг машҳур номи сифатида Қуръон ишлатилади. Қуръон лафзи ўттиз икки суранинг эллик олтита оятида келган. Жумладан, Юсуф сурасининг 2-оятида Аллоҳ таоло ўзининг каломи Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: إِنَّا أَنْزَلْنَاهُ قُرْآَنًا عَرَبِيًّا لَعَلَّكُمْ تَعْقِلُونَ Биз уни арабий Қуръон этиб нозил қилдик, шоядки, ақл ишлатсангиз.....[1]
Фурқон. Ал-Фурқон «фарқ» сўзидан олинган бўлиб, ҳақ билан ботилни, ҳидоят билан залолатни, ҳалол билан ҳаромни ажратиб берувчи китоб, деганидир. Аллоҳ таоло ўзи нозил қилган барча китобларини «Фурқон», деб атайди. Қайси бир китобда фурқонлик хусусияти бўлмаса, унинг илоҳий моҳиятига путур етган, инсон тарафидан ўзгартирилган ёки ёзилган оддий китоб бўлиб қолади[2]. تَبَارَكَ الَّذِي نَزَّلَ الْفُرْقَانَ عَلَى عَبْدِهِ لِيَكُونَ لِلْعَالَمِينَ نَذِيرًا Оламларга огоҳлантирувчи бўлсин учун бандасига Фурқонни нозил қилганЗот баракотли, улуғдир..[3] Қуръони Каримда Бақара сурасининг 185-оятида, Оли Имрон сурасининг 3-оятида ҳамда Фурқон сурасиниг 1-оятида Қуръоннинг Фурқон номи зикр этилади. Бурҳон. Бу сўз ҳужжат, далил ва исбот деган маъноларни англатади. Аллоҳнинг бирлиги, каломининг ҳар бир сўзи ва жумласи мўъжиза, унинг илоҳий калом эканлигининг исботидир. Шунингдек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига буюрилган пайғамбарлик вазифани тўла адо этганликларини ҳамда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдин ўтган пайғамбарларнинг ҳақ пайғамбар эканликларини тасдиқловчи ҳужжатдир. يَا أَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَاءَكُمْ بُرْهَانٌ مِنْ رَبِّكُمْ وَأَنْزَلْنَا إِلَيْكُمْ نُورًا مُبِينًا Эй одамлар! Сизга Роббингиздан бурҳон келди ва сизга аниқ нурни нозил қилдик[4]. Ушбу бурҳон Ислом икки дунё саодатига элтувчи дин эканлигининг бурҳонидир. Аллоҳ Ўз бандаларига раҳм этиб, уларга икки дунё бахтига эришиш дастури қилиб нозил этган бу Қуръон аниқ нурдир[5]. Даврон Нурмуҳамедов Тошкент Ислом университети III босқич талабаси [1] Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Тафсири Ҳилол, III:153 [2] Обидов Раҳматуллоҳ. Қуръон мавзуларининг маънавий-тарихий аҳамияти. Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2006. – 37 бет. [3] Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Тафсири Ҳилол, IV:210 (Фурқон сураси, 1 оят) [4] Ўша манба. I:661 (Нисо сураси, 174 оят) [5] Ўша ерда.
|