Рамазонга Қуръон туҳфаси 15-кун
Муаллиф:    01.07.2015 16:05    Босма

1. Қуръоннинг маъно таржимаси ўқиб чиқса, хатми Қуръон ҳисобланадими?

А) Ҳа, албатта, чунки Қуръон ўқишдан мақсад унинг маъноларини билишдир.

Б) Йўқ, гарчи ажру савоби ва фойдаси кўп бўлса ҳам.

В) Ниятга қараб, яъни агар хатмни ният қилса, хатми Қуръон ҳисобланади.

Г) Араб бўлмаган киши учун хатми Қуръон бўлади.

2. Қуръонни ҳажр қилиш нима дегани?

А) Қуръонни тинглашни ва ўқишни ташлаш;

Б) Қуръонга амал қилишни ташлаш, ҳалол‑ҳаром ҳақидаги ҳукмларига эътибор бермаслик;

В) Уни тадаббур қилишга, фаҳмлашга қунт қилмаслик;

Г) Ҳамма жавоб тўғри.

3. Қуръонда исми келган тоғлар?

А) Сафо, Марва, Нур;

Б) Уҳуд ва Нур;

В) Тур, Тин;

Г) Сафо, Марва, Тур.

Жавобларингизни  Ушбу e-mail манзил спам-ботлардан ҳимояланган, уни тасвирлаш учун JavaScript-ни ёқишингиз лозим. манзилида кутиб қоламиз!