Қуръон ҳомилларининг ахлоқи (15-қисм) | ||
|
Қуръон ҳомилларининг ахлоқи (15-қисм) (Давоми...) Қуръон шифо ва раҳматдир
Муҳаммад ибн Ҳусайн айтадилар: «Юқорида мен баён қилган нарсаларнинг барчаси Қуръон аҳли улар ила одобланиши ва уларга бепарво бўлмаслиги зарур бўлган нарсалар бўлиб, Қуръонни тиловат қилиб бўлганларидан сўнг ўз нафсларини шунга кўра ҳисобга тортишлари лозим. Улар агар нафслари Карамли Мавлолари даъват қилган фарзларни адо қилиш ва ҳаромлардан сақланишдан иборат бўлган У Зот уларнинг зиммаларига юклаган нарсаларни қабул қилаётганини билсалар, бунга муваффақ қилгани учун Аллоҳ азза ва жаллага ҳамд айтадилар ҳамда шукр қиладилар. Агар нафслари Карамли Мавлолари чақирган нарсалардан юз ўгириб, унга кам эътибор бераётганини билсалар, Аллоҳга ўз камчиликлари учун истиғфор айтадилар, У Зотдан Қуръон аҳлига муносиб бўлмаган, Мавлолари улар учун рози бўлмаган ушбу ҳолатдан Ўзи рози бўладиган ҳолатга ўтказишини сўрайдилар. Зеро, У Зот илтижо қилган кишини ноумид қўймайди.
Кимнинг ҳолати мана шундоқ бўлса, барча ишларида Қуръон тиловатининг манфаатини топади ва Қуръоннинг баракотидан унга дунёю охиратда яхши кўрган ҳамма нарсалари муҳайё бўлади, иншааллоҳ».
(Давоми бор...)
[1] Ровийнинг шакки. Яъни у ушбу икки сўздан бирини ишлатганлар, демоқчи. [2] Бу ҳадисни тўрт сунан соҳиблари ривоят қилишган. Имом Термизий уни ҳасан саҳиҳ, деганлар. [3] Бу ҳадиснинг санадида заифлик бор. Аммо у бошқа ривоятларнинг ёрдамида ҳасан даражасини олади. Тўртала мазҳабда ҳам ушбу ҳадисга амал қилинади. Фақат Имом Молик ҳайз кўрган аёлни истисно қилганлар. [4] Саҳоба. [5] Исро сураси, 82-оят. [6] Ибн Жарир Табарий ўз тафсирида Қатодадан ривоят қилади. У мазкур оятнинг тафсирида шундай деган: «Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз», яъни қачонки мўмин уни эшитса, ундан фойда олади, уни ёдлайди, ўзига сингдиради. «У золимларга зиёндан бошқани зиёда қилмас» , яъни у Қуръондан фойда олмайди, уни ёдламайди, ўзига сингдирмайди.
Таржимон: Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид |