Республика XXVI Қорилар мусобақаси
Босма

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

«Оламларга огоҳлантирувчи бўлсин учун бандасига Фурқонни нозил қилган Зот барокотли, улуғдир» (Фурқон, 1)

Қуръони карим ихлосмандлари ва мухлисларини жорий йилнинг 20 апрел куни Тошкент шаҳри "Хўжа Аламбардор" жомеъ масжидида ХХVI Республика қорилар мусобақаси бўлиб ўтади. мусобақаси бўлиб ўтади. Quran.uz сайти ҳар йилги анъанага кўра мазкур мусобақа ҳақидаги маълумотларни (видео, аудио ва фотоларни) бевосита ва билвосита Интернет орқали тарқатиб туради.

Жорий йилнинг 12 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида «26-Қорилар мусобақаси» кўрик-танловининг Республика босқичини ўтказиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда раис ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур бошчилигида барча ташкилий гуруҳ аъзолари қатнашди. Йиғилишда раис, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг мусобақага доир буйруқлари таништирилди. Мусобақани ташкил этиш бўйича фикр мулоҳазалар билдирилиб, намунали ўтказиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

Эсталиб ўтамиз, «26-Қорилар мусобақаси» кўрик-тонловининг Республика босқичи жорий йилнинг 20 апрель куни Тошент шаҳридаги «Хўжа Аламбардор» масжидида бўлиб ўтади. Мусобақада ЎМИ тасарруфидаги барча диний таълим муассасалари ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети талабалари иштирок этади.

Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими