Зилзила ва Қуръони Карийм
Босма

Аллоҳ таолонинг муқаддас китоби бўлмиш Қуръони Кариймда ер қимирлаши ва зилзила бўлиши ҳақида бир неча оятлар нозил қилинган бўлиб, улар икки гуруҳга бўлинади. Биринчиси, инсонларнинг қилган гуноҳлари ва макрлари учун Аллоҳ таоло тарафидан маълум бир қавмга юборган ёки юбориши мумкин бўлган зилзила бўлса, иккинчиси Қиёмат бўлганда содир бўладиган улкан, шиддатли ва охирги зилзила ҳисобланади.

 

 

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай дейди:
وَقَالَ الْإِنسَانُ مَا لَهَا وَأَخْرَجَتِ الْأَرْضُ أَثْقَالَهَا إِذَا زُلْزِلَتِ الْأَرْضُ زِلْزَالَهَا
Иӡаа зулзилати л-арʓу зилзалаӽаа • ва ахрожати л-арʓу аćқоолаӽаа • ва қоола л-иңсаану маа ла ӽаа.
«Вақтики, ер ўзига хос зилзилага тушса. Ва ер ўз юкларини отиб чиқарса. Ва инсон, унга нима бўлди?!, деса». Залзала сураси.
Қуръони Каримнинг 99-залзала сурасининг энг аввалги уч оятида Қиёмат кунида содир бўладиган баъзи воқеалар тасвирланиб, унинг аввалида Қиёмат куни ер юзида жуда шиддатли зилзила содир бўлишининг хабари берилмоқда.
Биринчи оятнинг аввалидаги «Иӡаа« – «вақтики» сўзи, маъно жиҳатидан ҳам шартли ҳолатни  ҳамда воқеанинг кутилмаганда содир бўлишни билдиради. Бундан «Қачонки содир бўлиши аниқ бўлган зилзила кутилмаганда, аввалдан огоҳлантирмай содир бўлганда...» деган маъно келиб чиқади.
Аллоҳ таоло ушбу оятлар орқали Қиёмат бошланган кунда ер юзи кутилмаганда кучли зилзилага тушиб қолиши ва у ўз ичидан оғир юкларини ер сатҳига отиб чиқаришининг хабарини бермоқда.
Кўпчилик тафсирчилар - وَأَخْرَجَتِ الْأَرْضُ أَثْقَالَهَا - ва ахрожати л-арʓу аćқоолаӽаа − «Ва ер ўз юкларини отиб чиқарса» оятининг тафсирида, қабрлардан маййитларнинг тирилиб чиқиши ва ер остига кўмилган бошқа ҳазиналарнинг ҳам ер остидан чиқариб ташланишини англатади, дейдилар.
Илмий жиҳатдан қарагалганда эса  ернинг чуқур қатламларидаги моддаларнинг ер сатҳига чақариб ташланиши одатий зилзилаларни келтириб чиқарадиган сабаблардан бири ҳисобланади. Шу боис ҳам, одатда, табиатда зилзила ва вулқон отилиши кетма-кет содир бўлади.
Инсоният тарихида содир бўлган бундай одатий зилзилаларда миллонлаб кишилар ҳалок бўлиши билан бирга, йирик топографик ўзгаришлар, шумладан, улкан миқдордаги ер ости тошларининг ер сатҳига чиқариб ташлангани кузатилган.
Ўйлаб кўринг, одатий зилзила туфайли шундай талофатлар кўрилган бўлса, Қиёмат куни ер сатҳининг бутунлай титраши оқибати нима бўлади экан? Тоғлар қум тепаликларга ўхшаб қулайди, денгизлар тошади, материклар ўз ўрнидан қўзғалади...Ер аввалги кўринишини буткул йўқотиб, Китобда баён қилинганидек умуман бошқача кўринишга айланади. ер ўзининг юкини ташқарига отиши, ичидаги қизиган тош ва лавадан иборат масса ер сатҳига ёйилиб кетади. Шундай воқелар бўлиши мумкинми?
Қуръони Каримнинг мана шу оятида жуда ажойиб илмий ҳақиқат мужассам бўлган. Унга кўра, Қиёмат куни ер ўз ичида сақлаб турган оғир юкларни ташқарига отиб чиқариб ташлайди. Қуръони Каримнинг мана шу ояти илмий жиҳат инсониятга маълум бўлган илмий-геологик қоидаларни ўзида акс этган.

Геология мутахассисларининг фикрича, агар ер сайёрасининг қатламларини ер сатҳидан ядрога қараб бирма-бир таҳлил қилиб чиқилса, ҳар бир қатламнинг оғирлиги ер марказига қараб тушган сари оғирлашиб ва зичлашиб бориши, шунингдек, қатлам таркибида темир ва унинг турли оксид кўринишларининг улушининг кўпайиб боришини кузатишингиз мумкин.
Марказга қараб тушган сари зичликнинг кўпайишининг икки сабаби бор:
1)   босимнинг кучайиши. Чунки  ер марказига яқинлашган сари унинг устидаги қатламларнинг оғирлиги ҳам кўпайиб, босим кучайиб боради;
2)   гравитация таъсирида ер таркибидаги оғир моддалар ер марказига «чўкишга», енгилроқ моддалар эса ер сатҳига «сузиб чиқишга» ҳаракат қилади.
Шу сабабдан, темир ва унинг турли оксид кўринишлари (FeO ва Fe2О3), шунингдек никель ва темир сульфат билан бирга ернинг марказидаги ядрода жамланган. Бунинг натижасида, ернинг марказий қатламлари ер сатҳига қараганда яна ҳам оғирроқ бўлади.
Ернинг мана шу марказига яқин бўлган оғир қатлам, яъни юк, Қиёмат кунининг шиддатли зилзиласи туфайли ер сатҳига отилиб чиқади.
Шу жиҳатдан қараганда, إِذَا زُلْزِلَتِ الْأَرْضُ زِلْزَالَهَا - Иӡаа зулзилати л-арʓу зилзалаӽаа, ва ахрожати л-арʓу аćқоолаӽаа – ояти «Вақтики, ер бутунлай зилзилага тушса ва ундан оғир юклар: тош-у олов ер устига отилиб чиқса» деган маъно келиб чиқади.

***

Қуръони Каримда Қиёматда содир бўладиган ер силкиниши ҳақида Назиат сурасида ҳам баён қилинган. Уламолар бу сура ер қимирлашини баён қилиш учун «залзала» феъли эмас, балки бошқа лафзлар ишлатилганини айтадилар.     
وَالنَّازِعَاتِ غَرْقاً
وَالنَّاشِطَاتِ نَشْطاً
وَالسَّابِحَاتِ سَبْحاً
فَالسَّابِقَاتِ سَبْقاً
فَالْمُدَبِّرَاتِ أَمْراً
يَوْمَ تَرْجُفُ الرَّاجِفَةُ
تَتْبَعُهَا الرَّادِفَةُ
قُلُوبٌ يَوْمَئِذٍ وَاجِفَةٌ
أَبْصَارُهَا خَاشِعَةٌ
Ва (л)-ннаазиӓти ғорқо(н) • ва (л)-ннаашиҭооти нашҭо(н) • ва (л)-ссаабиҳаати сабҳа(н) • фа (л)-ссаабиқооти сабқо(н) • фа л-мудаббирооти амро(н) • йавма таржуфу (л)-рроожифаҳ • татбаӱҳаа (л)-рроодифаҳ • қулуубу(н)-ййавмаиӡи(н)-ввааживаҳ • абҁооруҳаа хоошиӓҳ
«Шиддат билан (кофир) жонни суғуриб олувчи(фаришта)лар билан қасам. Юмшоқлик билан (мўмин) жонни олувчи (фаришта)лар билан қасам. Сузиб юрувчи (фаришта)лар билан қасам. Ўзишда мусобақа қилувчи (фаришта)лар билан қасам. Амрнинг тадбирини қилувчи (фаришта)лар билан қасам. Изтиробга тушувчи изтиробга тушган кунда. Унга эргашувчи эргашар.  Ўша кунда қалблар хавфга тўлар. Уларнинг кўзлари қўрқинчга тўлар. Назиат сураси.
Ушбу сурада Қиёмат куни содир бўладиган воқелар тасвирланмоқда. Бу суранинг 5-6 оятларининг тафсирида уламолар турлича фикрларни билдирганлар.
يَوْمَ تَرْجُفُ الرَّاجِفَةُ
تَتْبَعُهَا الرَّادِفَةُ

йавма таржуфу (л)-рроожифаҳ
татбаӱҳаа (л)-рроодифаҳ

Кўпчилик уламолар –   الرَّاجِفَةُ – «(ал)-рроожифаҳ» – «изтиробга тушувчи» сўзидан мурод биринчи бор Сурга пуфланиш,  الرَّادِفَةُ – «(ал)-рроодифаҳ» – «эргашувчи» сўзидан мурод иккинчи бор Сурга пуфланишдир, дейдилар. Бошқа бир уламолар, «(ал)-рроожифаҳ» – ерни,  «(ал)-рроодифаҳ» эса Қиёмат соатини билдиради дейдилар.
Яна бошқа уламолар эса, «(ал)-рроожифаҳ» – ер силкиниш,  «(ал)-рроодифаҳ» – кучли қичқириқ, деб айтганлар.
Шунингдек, оз сонли тафсирчилар «(ал)-рроожифаҳ» – ернинг изтиробга тушиши, «(ал)-рроодифаҳ» эса унинг силкиниши эканлигини айтганлар.
Охирги фикр ҳам ҳақиқатга жуда яқин. Чунки  ернинг саросимага тушиши ва унинг силкиниши орасида деярли фарқ йўқ.
Зотан ер қимирлаши бўлганда қуйидаги ҳолат содир бўлади:
Одатда кучли бил зилзила содир бўлишидан аввал ерда кучсиз қимирлаш кузатилади. Бунга фан тилида «форешок» дейилади. Бундай кичик силкинишлардан кейин қаттиқ ва даҳшатли зилзила содир бўлади.
Шунингдек, бу қаттиқ зилзила тўхтаб, маълум бир муддат ўтгач, унга эргашиб аввалги зилзилада вайрон бўлмаган нарсаларни ҳам вайрон қиладиган яна бир ер қимирлаши кузатилади. Бунга «афтершок» дейилади.
Шундай қилиб, الرَّادِفَةُ – «(ал)-рроодифаҳ» – «эргашувчи» сўзидан мурод, афтершок бўлиб, у асосий зилзила ортидан эргашиб келади ва одатда, кучсизроқ бўлади. Баъзан эса унинг акси ҳам бўлиши мумкин.
Демак, Назиат сурасининг 5-7 оятларидан «Қиёмат содир бўлганда ер даҳшатли зилзила билан изтиробга тушганда. Сўнгра унинг ортидан яна зилзила (афтершок) эргашганда, инсонларнинг қалблари хавфга, кўзлари эса қўрқинчга тўлади», деган маънони ҳам тушуниш мумкин.
Қуръони Каримда ер қимирлаши ва зилзилалар ҳақида бундай аниқ маълумотларнинг берилиши унинг илмий мўъжизаларга бой эканлигига далолат қилади.

Dr. Shaher Gamal Agha мақоласи асосида Syeed тайёрлади