Қуръондаги беқиёс услуб
Босма
Normal 0 false false false MicrosoftInternetExplorer4

 

Normal 0 false false false MicrosoftInternetExplorer4

Аллоҳ таолонинг чексиз илоҳий ҳикмати ила йўғрилган Қуръони Карим инсониятга икки дунё саодатига эришиш йўлини кўрсатувчи йўлчи юлдуздир. Ушбу муқаддас китоб тақво эгалари учун, воқеа-ҳодисаларга ақл кўзи билан қараб, тафаккур назари билан ёндашувчилар учун илму ирфон, ҳикмат ва ибрат хазинасидир.

Қуръони Каримдаги мўъжизакор хислатлардан бири ундаги юксак балоғат, бетакрор фасоҳат ва беқиёс баён услубидир. Қуръони Каримда кўплаб учрайдиган қиссалар ана шундай гўзал тарзда ҳикоя қилинади. Ушбу тарихий қиссалар ўзига хос баён қилинган: турли сураларда ёки сураларнинг турли оятларида тарқоқ ҳолда келган қиссалар орасидаги давомий изчиллик хронологик жадвалга эмас, балки мутлақо ўзига хос қиёсий услубга асосланган. Қуръони Каримда баён қилинган машҳур қиссаларни олиб кўрсак, улар ҳам бир-бирига бевосита боғланмагандек кўринади. Бироқ улардаги воқеа-ҳодисаларнинг қиёсий таҳлил қилиб кўрсак, ажойиб натижаларга эга бўламиз.

Қуръони Каримда энг кўп сўзланадиган қисса Мусо (алайҳиссалом) қиссасидир. Ушбу суранинг ибтидоси, ўртаси ва охири учта сурада бўлиб-бўлиб ҳикоя қилинади (Тоҳа, Қосос ва Шуаро сураларида).

Сураи Юсуфдан сўнг Мусо (алайҳиссалом) қиссасига оид тафсирларни ўқий бошлагач, негадир бу икки қисса нимаси биландир бир-бирига боғлиқ деган фикр миямдан кетмай қолди. Бу ҳақда кўп бош қотириб ўтирмай, тафсирга шўнғидим. Ғофир сурасига етганимда ажиб бир оятга дуч келдим. Фиръавн сарой аъёнлари билан Мусо (алайҳиссалом)ни ўлдириш режасини ошкора муҳокама қилаётганда сарой аҳлидан бўлган, лекин иймонини яшириб юрган бир кимса «Бир одамни Роббим Аллоҳдир, дегани учун ўлдирасизларми?» деб эътироз билдиради. У яна «Бундан аввал Юсуфдан сўнг бошқа Пайғамбар келмайди, деган эдингиз, Аллоҳ мана шу тахлит залолатга кетказади» дейди. Демак, Фиръавн сарой аҳли Юсуф (алайҳиссалом)ни яхши билган! Бу одам «Юсуфни ҳам инкор қилган эдингиз» дейиш билан Мусо (алайҳиссалом)нинг Юсуф (алайҳиссалом)га ўхшаш эканига ишора қилади. Ушбу икки қисса айнан қайси жиҳатлари билан бир-бирига ўхшайди? Бу борада ҳеч қайси тафсир китобларида ёзилмаган. Шунинг учун мустақил тадқиқот олиб боришга тўғри келди.

Келинг, ҳар иккала қиссадаги ўхшаш жиҳатларни санаб ўтайлик:

Юсуф алайҳиссалом қиссаси

Мусо алайҳиссалом қиссаси

Қисса у зотнинг болалиги ҳақида маълумот бериш билан бошланади

Қисса у зотнинг болалиги ҳақида маълумот бериш билан бошланади;

Қиссада болага отасининг меҳр-муҳаббати тасвирланади

Қиссада болага онасининг меҳр-муҳаббати тасвирланади;

Қиссада ота ўғилчасидан жудо бўлишдан қўрқади

Қиссада она ўғилчасидан жудо бўлишдан қўрқади;

Бола отасидан ажратиб қўйилади

Бола онасидан ажратиб қўйилади;

Бола ўз жигарбандлари (акалари) туфайли отасидан ажралади

Бола жигарбанди (опаси) туфайли онаси билан бирлашади;

Сувга (қудуққа) ташланган бола мўъжизали тарзда қутқариб олиниб, Мисрга олиб кетилади

Сувга (дарёга) ташланган бола мўъжизали тарзда Миср маликаси томонидан тутиб олинади

Болани эркак киши ўз қарамоғига олади

Болани аёл киши ўз қарамоғига олади

Болани қарамоғига олган эр аёлига «Балки у бизга манфаат берар ёки уни ўз боламиз каби боқиб олармиз», дейди

Болани қарамоғига олган аёл (малика) эрига (Фиръавнга) «Балки, у бизга манфаат берар ёки уни ўз боламиз каби боқиб олармиз», дейди

Бола янги хонадонда хизматчи сифатида тарбияланади

Бола янги хонадонда шаҳзода сифатида тарбияланади

Ҳар иккала қиссада ҳам бола вояга

етганида унга илм ва ҳикмат берилади

 

Ҳар иккала қиссада ҳам бола илм ва ҳикмат

берилган заҳоти фитнага-синовга дучор қилинади

Юсуф (алайҳиссалом) янги оиланинг ичида синалади

Мусо (алайҳиссалом) янги оиладан ташқарида синалади;

Юсуф (алайҳиссалом) қиссасида айбдор аёл киши эди

Мусо алайҳиссалом қиссасида айбдор эркак киши эди;

Юсуф (алайҳиссалом) ҳеч қандай айб-жиноят қилмаган эдилар

Мусо (алайҳиссалом) қасдсиз айб-жиноят қилиб қўйган эдилар;

Юсуф (алайҳиссалом) қилмаган жиноятлари учун қамаладилар

Мусо (алайҳиссалом) беихтиёр қилиб қўйган жиноятлари учун жазоланмай, қочиб кетадилар;

Икковлари ҳам узоқ вақт маълум бир

жойда бўлиб, сўнгра қайтиб келадилар;

Юсуф (алайҳиссалом)нинг қайтиши қиролликнинг ҳалокатдан қутулиб қолишига сабаб бўлади

Мусо (алайҳиссалом)нинг қайтиши қиролликнинг ҳалокатига сабаб бўлади;

Юсуф (алайҳиссалом) қайтганларида ўзлари айбланган ишда бегуноҳ эканликларини исбот қиладилар

Мусо (алайҳиссалом) қайтганларида ўзлари айбланган ишда айбдор эканликларини тан оладилар;

Юсуф (алайҳиссалом) қиссаси бегона эркак ва аёллар бир-бирлари билан қай тахлит муносабатда бўлмасликлари кераклигидан дарс беради

Мусо (алайҳиссалом) қиссаси бегона эркак ва аёллар бир-бирлари билан қай тахлит муносабатда бўлишлари кераклигидан дарс беради;

Қисса Мисрдан ташқарида бошланиб, Мисрнинг ичида тугайди

Қисса Мисрнинг ичида бошланиб, Мисрдан ташқарида тугайди.

Устоз Нуъмон Алий Хоннинг Канаданинг Миссисуага шаҳрида 2013 йил 27‑сентабрь куни сўзлаган «Мусо алайҳиссалом қиссаси» (Story of Musa) сарлавҳали маърузасидан қисқартириб таржима қилинди.

Таржимон: Маҳкамбоев Бобурмирзо