Қуръонда зикр қилинган пайғамбарлардан ҳозирда ҳаёт бўлган зот борми? |
|
Қуръонда зикр қилинган пайғамбарлардан ҳозирда ҳаёт бўлган зот борми?
Жавоб 1) Ийсо (алайҳиссалом): بَل رَّفَعَهُ اللّهُ إِلَيْهِ وَكَانَ اللّهُ عَزِيزاً حَكِيماً {158} «Балки Аллоҳ ул кишини ўз тарафиға кўтариб олгандур ва Аллоҳ буюк ғолиб ва ҳикматлик Зотдур» (Нисо, 158).
2) Идрис (алайҳиссалом): وَاذْكُرْ فِي الْكِتَابِ إِدْرِيسَ إِنَّهُ كَانَ صِدِّيقاً نَّبِيّاً {56} وَرَفَعْنَاهُ مَكَاناً عَلِيّاً {57}
«Ва китобда Идрисни эсла. Албатта, у сиддиқ ва набий бўлган эди. Ва уни олий мақомга кўтардик» (Марям, 56, 57).
Қўшимча маълумот. Пайғамбарлиги ихтилоф қилинган Хизр (алайҳиссалом)ни ҳам Имом Нававий ва Ибн ас-Салоҳ каби баъзи муҳаққиқлар ҳамда жумҳур мутасаввифлар ҳаёт, дейдилар.
|