Ҳавзи Кавсарга далил қилинган оят қайси?
Босма

Ҳавзи Кавсарга далил қилинган оят қайси?

Жавоб
إِنَّا أَعْطَيْنَاكَ الْكَوْثَرَ {1}
«Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик» (Кавсар, 1).
Қўшимча далил.
عَنْ أَنَسٍ - رضى الله عنه - قَالَ لَمَّا عُرِجَ بِالنَّبِىِّ - صلى الله عليه وسلم - إِلَى السَّمَاءِ قَالَ « أَتَيْتُ عَلَى نَهَرٍ حَافَتَاهُ قِبَابُ اللُّؤْلُؤِ مُجَوَّفًا فَقُلْتُ مَا هَذَا يَا جِبْرِيلُ قَالَ هَذَا الْكَوْثَرُ »
«Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят. У деди: Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) самога кўтарилганларини айтиб бердилар: «Бир анҳор бўйига келдим. Ёнларида луълуъ-маржонларга ўралган гумбаз бор. «Бу нима, эй Жаброил?» дедим. У: «Бу −  кавсар» деди» (Бухорий, 4964).
Оиша онамиз (розияллоҳу анҳу)дан кавсар ҳақида сўралганда, у: «Кавсар Набийингизга ато қилинган, қирғоқлари дурлардан бўлган, идишлари юлдуз мисоли бир ҳовуздир», деганлар (Бухорий, 4965). Бир гапларида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Сабр қилинглар, мени ҳовуз бўйида учратасизлар!» деганлар.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бир куни табассум қилиб чиқибдилар. Кулишларининг сабабини сўрашганда, «Инна аътойна кал кавсар» сурасини ўқиб, ҳозиргина нозил қилинганини айтиб, бундай дебдилар:
ثُمَّ قَالَ « أَتَدْرُونَ مَا الْكَوْثَرُ ». فَقُلْنَا اللَّهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ. قَالَ « فَإِنَّهُ نَهْرٌ وَعَدَنِيهِ رَبِّى عَزَّ وَجَلَّ عَلَيْهِ خَيْرٌ كَثِيرٌ هُوَ حَوْضٌ تَرِدُ عَلَيْهِ أُمَّتِى يَوْمَ الْقِيَامَةِ آنِيَتُهُ عَدَدُ النُّجُومِ فَيُخْتَلَجُ الْعَبْدُ مِنْهُمْ فَأَقُولُ رَبِّ إِنَّهُ مِنْ أُمَّتِى. فَيَقُولُ مَا تَدْرِى مَا أَحْدَثَتْ بَعْدَكَ »  
«Кавсар нималигини биласизларми?» Саҳобалар: «Аллоҳ ва унинг Расули билгувчироқ!» дедилар. Ул Зоти шариф дедилар: «Бас, албатта, у Парвардигорим менга ваъда қилган анҳордир. Унда жуда кўп хайр бор. У бир ҳовуздирки, унга қиёмат куни умматим келади. Унинг идишлари юлдузлар ададича. Банда улардан (ҳайратидан) титраб кетади. Шунда мен айтаман: «Эй, Роббим, албатта, у умматимдандир». Бас, Аллоҳ айтади: «Сендан сўнг нималар содир бўлганини билмайсан-ку!..» (Муслим, 921).