Қиёмат мезонига (тарозуга) далил қилинган оят қайси? |
|
Қиёмат мезонига (тарозуга) далил қилинган оят қайси?
Жавоб وَالْوَزْنُ يَوْمَئِذٍ الْحَقُّ فَمَن ثَقُلَتْ مَوَازِينُهُ فَأُوْلَـئِكَ هُم الْمُفْلِحُونَ {8} وَمَنْ خَفَّتْ مَوَازِينُهُ فَأُوْلَـئِكَ الَّذِينَ خَسِرُواْ أَنفُسَهُم بِمَا كَانُواْ بِآيَاتِنَا يِظْلِمُونَ {9} «Ўша куни (амалларни) тортиш ҳақдир. Бас, кимнинг тортилган (амаллари) оғир келса, ана ўшалар нажот топгувчилардир. Ва кимнинг тортилган (амаллари) енгил келса, бас, ана ўшалар Бизнинг оятларимизга зулм қилиб, ўзларига зиён этганлардир» (Аъроф, 8, 9).
Қўшимча далил: فَأَمَّا مَن ثَقُلَتْ مَوَازِينُهُ {6} فَهُوَ فِي عِيشَةٍ رَّاضِيَةٍ {7} وَأَمَّا مَنْ خَفَّتْ َوَازِينُهُ {8} فَأُمُّهُ هَاوِيَةٌ {9} وَمَا أَدْرَاكَ مَا هِيَهْ {10} نَارٌ حَامِيَةٌ {11} «Кимнинг тарозуси оғир келса... Бас, у розилик ҳаётидадир. Ва аммо кимнинг тарозуси енгил келса... Бас, унинг онаси Ҳаавия (дўзах)дир. У (Ҳаавия) қандоқ нарса эканлигини сенга нима билдирди? У қаттиқ қизиган ўтдир» (Қориъа, 6-11).
|