Қабр ҳаётига ва қабр азобига далил қилинган оятлар қайсилар?
Босма

Қабр ҳаётига ва қабр азобига далил қилинган оятлар қайсилар?

Жавоб
النَّارُ يُعْرَضُونَ عَلَيْهَا غُدُوّاً وَعَشِيّاً وَيَوْمَ تَقُومُ السَّاعَةُ أَدْخِلُوا آلَ فِرْعَوْنَ أَشَدَّ الْعَذَابِ {46}

«(У азоб кабрдаги бир) оловдирки, улар эртаю  кеч унга тутиб турилурлар. Қиёмат қойим бўладиган кунда эса (дўзах фаришталарига): «Фиръавн зодагонларини энг каттик азобга киритингиз!» дейилур» (Ғофир, 46).
Қўшимча далил ва маълумотлар:
قَالُوا رَبَّنَا أَمَتَّنَا اثْنَتَيْنِ وَأَحْيَيْتَنَا اثْنَتَيْنِ فَاعْتَرَفْنَا بِذُنُوبِنَا فَهَلْ إِلَى خُرُوجٍ مِّن سَبِيلٍ
«Улар: «Эй Роббимиз, Сен бизни икки марта ўлдирдинг, икки марта тирилтирдинг. Бас, биз гуноҳларимизни эътироф этдик. Энди чиқишнинг бирон йўли борми?» дедилар (Ғофир, 11).
حَتَّى إِذَا جَاء أَحَدَهُمُ الْمَوْتُ قَالَ رَبِّ ارْجِعُونِ {99} لَعَلِّي أَعْمَلُ صَالِحاً فِيمَا تَرَكْتُ كَلَّا إِنَّهَا كَلِمَةٌ هُوَ قَائِلُهَا وَمِن وَرَائِهِم بَرْزَخٌ إِلَى يَوْمِ يُبْعَثُونَ
«Токи улардан бирига ўлим келган чоғда: «Эй Роббим, мени (ҳаётга) қайтаргин. Шоядки, тарк қилган нарсамда солиҳ амал қилсам», дер. Йўқ! Албатта, бу (қуруқ) сўз бўлиб, у айтгувчи, холос. Уларнинг ортида қайта тириладиган кунларигача тўсиқ бордир» (Мўминун, 99, 100).

Имом Бухорий «Қабр азоби ҳақида келган нарсалар ҳақидаги боб» (86-боб)ида юқоридаги оятлардан ташқари  Анъом сурасининг 93-оятини ҳамда  Тавба сурасининг 101-ояти далил сифатида келтирган.