Қуръондаги «машориқ ва мағориб» - «шарклар ва ғарблар» ифодаси қайси оятларда келган ва уларнинг тўғри таъвили қандай?
Босма

Қуръондаги «машориқ ва мағориб» − «шарклар ва ғарблар» ифодаси қайси оятларда келган ва уларнинг тўғри таъвили қандай?

Жавоб
Миср ва Шом ери («Тафсири Насафий». 2-жузъ, 73-бет):
وَأَوْرَثْنَا الْقَوْمَ الَّذِينَ كَانُواْ يُسْتَضْعَفُونَ مَشَارِقَ الأَرْضِ وَمَغَارِبَهَا الَّتِي بَارَكْنَا فِيهَا وَتَمَّتْ كَلِمَتُ رَبِّكَ الْحُسْنَى عَلَى بَنِي إِسْرَائِيلَ بِمَا صَبَرُواْ وَدَمَّرْنَا مَا كَانَ يَصْنَعُ فِرْعَوْنُ وَقَوْمُهُ وَمَا كَانُواْ يَعْرِشُونَ {137}
«Ва хўрланиб юрган қавмни эса  Ўзимиз баракали қилган ернинг машриқию мағрибига меросхўр қилдик. Сабр қилганлари учун Роббингнинг гўзал сўзлари Бани Исроилга батамом бўлди. Фиръавн ва унинг қавми қурган нарсаларни ва улар юксалтирган нарсаларни вайрон қилдик» (Аъроф, 137).

Қуёш чиқадиган ва ботадиган жойлари («Тафсири Насафий». 4-жузъ, 293-бет):
فَلا أُقْسِمُ بِرَبِّ الْمَشَارِقِ وَالْمَغَارِبِ إِنَّا لَقَادِرُونَ {40}
«Машриқлар ва мағриблар Роббиси билан қасам ичаманки, албатта, Биз қодирмиз» (Маориж, 40).