Қуръондаги «машриқайн ва мағрибайн» - «икки шарқ ва икки ғарб» ифодалари қайси оятларда келган ва уларнинг тўғри таъвили қандай? |
|
Қуръондаги «машриқайн ва мағрибайн» − «икки шарқ ва икки ғарб» ифодалари қайси оятларда келган ва уларнинг тўғри таъвили қандай?
Жавоб Икки чиқиш ва икки ботиш дунёнинг айланалиги эътиборидан дунёнинг бир-бирига қарши тарафидан, масалан, бир тарафга қараганда ботиш, у тарафдан бу ёққа қаралганда эса чиқиш бўлиши эътиборга олинган (Ҳасан Таҳсин, 545- бет). Яна бир таъвили: Икки машриқ деганда, қуёшнинг ёздаги ва қишдаги чиқиш жойларини ҳамда икки мағриб деганда, ёздаги ва қишдаги ботиш жойларини тушуниш керак. رَبُّ الْمَشْرِقَيْنِ وَرَبُّ الْمَغْرِبَيْنِ {17} «У икки машриқ ва икки мағрибнинг Роббисидир» (ар-Роҳман, 17).
|