Ўз пайғамбарларини ёлғончига чиқарган қавмлар қайсилар ва уларнинг оқибати қандай бўлганлиги қайси оятларда баён қилинган?
Жавоб Улар Шуайб, Нуҳ қавми, Самуд, Од, Иброҳим қавми, Лут қавми, Мусо қавми, Туббаъ қавми, Асҳобул Айкат, Асҳобур Расс. Аслида қарийб барча пайғамбарларни ўз қавми ёлғонга чиқарган. Лекин Қуръонда аниқ айтилганлари шулар: Далиллари: الَّذِينَ كَذَّبُواْ شُعَيْباً كَأَن لَّمْ يَغْنَوْاْ فِيهَا الَّذِينَ كَذَّبُواْ شُعَيْبا كَانُواْ هُمُ الْخَاسِرِينَ {92} «Шуъайбни ёлғончига чиқарганлар, худди у ерда яшамагандек бўлдилар. Шуъайбни ёлғончига чиқарганлар, ўшалар зиён кўргувчилар бўлдилар» (Аъроф, 92). وَقَوْمَ نُوحٍ لَّمَّا كَذَّبُوا الرُّسُلَ أَغْرَقْنَاهُمْ وَجَعَلْنَاهُمْ لِلنَّاسِ آيَةً وَأَعْتَدْنَا لِلظَّالِمِينَ عَذَاباً أَلِيماً {37} «Ва Нуҳ қавми пайғамбарларни ёлғонга чиқарганларида ғарқ этдик ва уларни одамларга ибрат қилдик. Ҳамда Биз золимларга аламли азоблар тайёрлаб қўйдик» (Фурқон, 37). وَإِن يُكَذِّبُوكَ فَقَدْ كَذَّبَتْ قَبْلَهُمْ قَوْمُ نُوحٍ وَعَادٌ وَثَمُودُ {42} وَقَوْمُ إِبْرَاهِيمَ وَقَوْمُ لُوطٍ {43} وَأَصْحَابُ مَدْيَنَ وَكُذِّبَ مُوسَى فَأَمْلَيْتُ لِلْكَافِرِينَ ثُمَّ أَخَذْتُهُمْ فَكَيْفَ كَانَ نَكِيرِ {44} «Агар сени ёлғончи қилаётган бўлсалар, бас, булардан олдин Нуҳ қавми, Од ва Самуд ҳам ёлғончи қилган эдилар. Иброҳим қавми ва Лут қавми. Мадян эгалари ҳам. Ва Мусо ҳам ёлғончи қилинди. Мен кофирларга бир оз муҳлат бердим, сўнгра уларни тутдим. Бас, Менинг инкорим қандоқ бўлди?!» (Ҳаж, 42-44). كَذَّبَتْ قَبْلَهُمْ قَوْمُ نُوحٍ وَعَادٌ وَفِرْعَوْنُ ذُو الْأَوْتَادِ {12} وَثَمُودُ وَقَوْمُ لُوطٍ وَأَصْحَابُ الأَيْكَةِ أُوْلَئِكَ الْأَحْزَابُ {13} إِن كُلٌّ إِلَّا كَذَّبَ الرُّسُلَ فَحَقَّ عِقَابِ {14} «Улардан олдин ҳам Нуҳ қавми, Од, қозиқлар эгаси Фиръавн ҳам ёлғончи қилган. Ва Самуд, Лут қавми ва дарахтзор эгалари ҳам. Фирқалар ўшалардир. Барчалари, албатта, пайғамбарларни ёлғончи қилдилар. Бас, Менинг иқобим ҳақ бўлди» (Сод, 12-14). كَذَّبَتْ قَبْلَهُمْ قَوْمُ نُوحٍ وَأَصْحَابُ الرَّسِّ وَثَمُودُ {12} وَعَادٌ وَفِرْعَوْنُ وَإِخْوَانُ لُوطٍ {13} وَأَصْحَابُ الْأَيْكَةِ وَقَوْمُ تُبَّعٍ كُلٌّ كَذَّبَ الرُّسُلَ فَحَقَّ وَعِيدِ {14} «Улардан аввал Нуҳ қавми, қудуқ соҳиблари ва Самуд ёлғонга чиқарганлар. Ва Од, Фиръавн, Лут биродарлари. Ва дарахтзор эгалари ва Туббаъ қавми – барчалари Пайғамбарларни ёлғонга чиқарганлар. Бас, (азоб) ваъдам ҳақ бўлди» (Қоф, 12-14).
Нуҳ (алайҳиссалом) қавми тўфонга йўлиқди (Ҳуд, 37-40). Ҳуд (алайҳиссалом)нинг Самуд қавмини қўрқинчи овоз тутди (Ҳуд, 67-68). Лут (алайҳиссалом) қавмини ер ютди (Ҳуд, 82-83). Мусо (алайҳиссалом) қавми (Фиръавн ва унинг аҳли)ни сув ғарқ қилди (Бақара, 50). Иброҳим (алайҳиссалом) қавми (Намруд ва унинг аҳли)нинг саройлари қулади (Наҳл, 26). Шуъайб (алайҳиссалом) қавми қаттиқ овоздан тўкилдилар (Аъроф, 91-92). Асҳобул Айкатни шамол совурди (Аҳқоф, 24-25). Асҳобур Рассни овоз тутди, сувлари қуриб қолди (Ясин, 29). Туббаъ қавмини душман вайрон қилди, юртлари ёндирилди («Тафсири Бағавий» 7/233-234)
|