«Эй иймон келтирганлар! Иймон келтиринглар!» - деган ояти кариманинг таъвили қандай?
Босма

«Эй иймон келтирганлар! Иймон келтиринглар!»   деган ояти кариманинг таъвили қандай?

Жавоб
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ آمِنُواْ بِاللّهِ وَرَسُولِهِ وَالْكِتَابِ الَّذِي نَزَّلَ عَلَى رَسُولِهِ وَالْكِتَابِ الَّذِيَ أَنزَلَ مِن قَبْلُ وَمَن يَكْفُرْ بِاللّهِ وَمَلاَئِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ فَقَدْ ضَلَّ ضَلاَلاً بَعِيداً {136}
«Эй мўминлар! Аллоҳ таолоға ва Анинг Расулиға нозил қилган Китобиға ва ул Китобиғаки, бундин аввал нозил қилган эрди – ҳаммасиға иймон келтиринглар. Кимики Аллоҳ таоло ва Анинг фаришталариға ва Китоблариға ва пайғамбарлариға ва қиёмат куниға ишонмаса, ул одам ниҳоятда узоқ адашибдур» (Нисо, 136).

«Эй  иймон келтирганлар! Иймонингизда собит туринглар ва бардавом бўлинглар!» деган таъвилни қўллашган («Тафсири Насафий». 1-жузъ, 256-бет).
Бу аҳли китобга хитоб ҳам бўлиши мумкин. Чунки  улар баъзи китоб ва бази расулларга иймон келтириб, баъзисига иймон келтирмаганлар. Ёки бу мунофиқларга ҳам хитоб бўлиши мумкин. Чунки «Эй  нифоқ билан иймон келтирганлар! Ихлос билан иймон келтиринг!» дегани бўлади («Тафсири Насафий». 1-жузъ, 256-бет).