Қуръондаги: «Ё Раббий! Менинг қавмим ушбу Қуръонни (ва унинг ҳукмларни) тарк этилган ҳолда ташлаб қўйдилар!» - деган шикоят кимнинг тилидан баён қилинган ва бу оят ҳукмига кимлар киради? |
|
Қуръондаги: «Ё Раббий! Менинг қавмим ушбу Қуръонни (ва унинг ҳукмларни) тарк этилган ҳолда ташлаб қўйдилар!» деган шикоят кимнинг тилидан баён қилинган ва бу оят ҳукмига кимлар киради?
Жавоб Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Роббиларига шикоят қилиб: «Эй Роббим, менинг қавмим – Қурайш ушбу Қуръонни тарк этди», дедилар: وَقَالَ الرَّسُولُ يَا رَبِّ إِنَّ قَوْمِي اتَّخَذُوا هَذَا الْقُرْآنَ مَهْجُوراً {30} «Ва Пайғамбар: «Эй Роббим, албатта, менинг қавмим ушбу Қуръонни тарк этдилар», деди» (Фурқон, 30).
Улар қурайш кофирлари эди, улар иймон келтирмадилар («Тафсири Насафий». 3-жузъ, 165-бет).
|