Қуръонда намоз билан ёнма-ён энг кўп марта буюрилган ибодат қайси?
Босма

Қуръонда намоз билан ёнма-ён энг кўп марта буюрилган ибодат қайси?

Жавоб
Закот билан намоз 27 жойда биргаликда зикр килинган. Жумладан,
وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآتُوا  الزَّكَاةَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ {56}
«Намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Пайғамбарга итоат қилинглар. Шоядки, раҳм қилинсангиз» (Нур, 56).
Қўшимча:
Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу)  айтганлар:
فَقَالَ وَاللَّهِ لأُقَاتِلَنَّ مَنْ فَرَّقَ بَيْنَ الصَّلاَةِ وَالزَّكَاةِ
«Аллоҳга қасамки, намоз билан закотнинг орасини ажратганни ўлдираман!» (Бухорий, 1400).

قَالَ جَرِيرُ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ بَايَعْتُ النَّبِىَّ - صلى الله عليه وسلم - عَلَى إِقَامِ الصَّلاَةِ ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ ، وَالنُّصْحِ لِكُلِّ مُسْلِم
«Жарир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) айтади: «Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га намоз ўқишга ва закот беришга ва барча мусулмонларга насиҳатгўй бўлишга байъат қилдим» (Бухорий, 1401).