Шифо эканлиги Қуръонда билдирилган неъмат қайси? |
|
Шифо эканлиги Қуръонда билдирилган неъмат қайси? Далили.
Жавоб Иккита нарса: 1) Асал: ثُمَّ كُلِي مِن كُلِّ الثَّمَرَاتِ فَاسْلُكِي سُبُلَ رَبِّكِ ذُلُلاً يَخْرُجُ مِن بُطُونِهَا شَرَابٌ مُّخْتَلِفٌ أَلْوَانُهُ فِيهِ شِفَاء لِلنَّاسِ إِنَّ فِي ذَلِكَ لآيَةً لِّقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ {69} «Сўнгра ҳамма мевалардан егин. Бас, Роббинг осон қилиб қўйган йўллардан юргин», деб ваҳий қилди. Уларнинг қоринларидан турли рангдаги шароб чиқар. Унда одамлар учун шифо бордир. Албатта, бунда тафаккур қилувчилар учун оят-белги бордир» (Наҳл, 69). 2) Қуръон: وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآنِ مَا هُوَ شِفَاء وَرَحْمَةٌ لِّلْمُؤْمِنِينَ وَلاَ يَزِيدُ الظَّالِمِينَ إَلاَّ خَسَاراً {82} «(Биз) Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган (оят)ларни нозил қилурмиз. (Лекин бу оятлар) золим (кофир)ларга фақат зиённи орттирур» (Исро, 82).
Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) айтадилар: «Асал ҳар бир дардга шифодир, Қуръон қалблардаги нарсаларга шифодир. Сизлар ўзингизга иккита шифони – Қуръон ва асални лозим тутинг!» («Тафсири Насафий». 2-жузъ, 292-бет).
|