Қуръонга кўра Аллоҳ кимларни севмас?
Босма

Қуръонга кўра, Аллоҳ кимларни севмас? 9-10 та далил келтиринг.

Жавоб

وَقَاتِلُواْ فِي سَبِيلِ اللّهِ الَّذِينَ يُقَاتِلُونَكُمْ وَلاَ تَعْتَدُواْ إِنَّ اللّهَ لاَ يُحِبِّ الْمُعْتَدِينَ {190 }
«Аллоҳ таоло йўлида ул жамоа ила уруш қилингларки, сизлар ила урушурлар ва таадди қилманглар, Аллоҳ таоло таадди қилғувчиларни яхши кўрмас» (Бақара, 190)
وَاللّهُ لاَ يُحِبُّ الفَسَادَ {205}
«Ўшал одам қачон ҳузурингиздин қайтса, фасод ғарази ила мамлакатнинг ҳар тарафиға югурур ва экинларнинг ва хайвонларнинг ҳалокиға уринур, Аллоҳ таоло фасодни дўст тутмас» (Бақара, 205).
وَاللّهُ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ {64}
«Аллоҳ фасод қилгувчиларни севмас» (Моида, 64).
وَاللّهُ لاَ يُحِبُّ كُلَّ كَفَّارٍ أَثِيمٍ {276}
«Аллоҳ ҳеч бир ношукр гуноҳкорни дўст тутмас» (Бақара, 276)
قُلْ أَطِيعُواْ اللّهَ وَالرَّسُولَ فإِن تَوَلَّوْاْ فَإِنَّ اللّهَ لاَ يُحِبُّ الْكَافِرِينَ {32}
«Сиз денг: «Итоат қилинглар Аллоҳға ва Расулиға. Агар алар юз ўгирсалар, Аллоҳ кофирларни дўст тутмас» (Оли Имрон, 32).
وَاللّهُ لاَ يُحِبُّ الظَّالِمِينَ {57}
«Аллоҳ золимларни дўст тутмас» (Оли Имрон, 57).
إِنَّ اللّهَ لاَ يُحِبُّ مَن كَانَ مُخْتَالاً فَخُوراً {36}
«Албатта, Аллоҳ яхши кўрмас такаббур қилғувчи ва мақтанғувчини» (Нисо, 36).
وَلاَ تُجَادِلْ عَنِ الَّذِينَ يَخْتَانُونَ أَنفُسَهُمْ إِنَّ اللّهَ لاَ يُحِبُّ مَن كَانَ خَوَّاناً أَثِيماً {107}
«Ва сиз мужодала (бахс) қилманг ўз-ўзиға хиёнат қилғувчилар тарафидин. Албатта, Аллоҳ зиёда хиёнат қилувчи гуноҳкорни дўст тутмас» (Нисо, 107).
سورة النساء لاَّ يُحِبُّ اللّهُ الْجَهْرَ بِالسُّوَءِ مِنَ الْقَوْلِ إِلاَّ مَن ظُلِمَ وَكَانَ اللّهُ سَمِيعاً عَلِيماً {148}
«Аллоҳ таоло бир кишининг ёмон сўзини ошкор қилмакни дўст тутмас, магар мазлумдин. Ва Аллоҳ эшиттувчи, билгувчидур» (Нисо, 148).
وَلاَ تُسْرِفُواْ إِنَّهُ لاَ يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ {141}
«Ва исроф қилманглар. Албатта, У исроф қилгувчиларни севмас» (Анъом, 141)
إِنَّ اللّهَ لاَ يُحِبُّ الخَائِنِينَ {58}
«Албатта, Аллоҳ хоинларни севмас» (Анфол, 58).
إِنَّهُ لاَ يُحِبُّ الْمُسْتَكْبِرِينَ {23}
«Албатта, У мутакаббирларни хуш кўрмас» (Наҳл, 23)
إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ كُلَّ خَوَّانٍ كَفُورٍ {38}
«Албатта, Аллоҳ иймон келтирганларни мудофаа қиладир. Албатта, Аллоҳ барча хоин ва кофирларни хуш кўрмас» (Ҳаж, 38).