Тарозудан ва ўлчовдан уриш қайси сура, қайси оятларда манъ этилди? |
|
Тарозудан ва ўлчовдан уриш қайси сура, қайси оятларда манъ этилди? Тўлиқ далиллар келтиринг.
Жавоб Асосан, махсус бир сура тарозудан уриб қолувчиларга бағишланган ва унинг бошланишидаги ояти карималар мана булар: وَيْلٌ لِّلْمُطَفِّفِينَ {1} الَّذِينَ إِذَا اكْتَالُواْ عَلَى النَّاسِ يَسْتَوْفُونَ {2} وَإِذَا كَالُوهُمْ أَو وَّزَنُوهُمْ يُخْسِرُونَ {3} أَلَا يَظُنُّ أُولَئِكَ أَنَّهُم مَّبْعُوثُونَ {4} لِيَوْمٍ عَظِيمٍ {5} يَوْمَ يَقُومُ النَّاسُ لِرَبِّ الْعَالَمِينَ {6} «Вайл (вой) бўлсин, ўлчовдан уриб қолувчиларга. Улар одамлардан нарса ўлчаб олсалар, тўлиқ оларлар. Ва агар одамларга ўлчаб ёки тортиб берсалар, камайтирарлар. Ана шулар, албатта, қайта тирилтирилишларини ўйламайдиларми? Улуғ бир кунда. У кунда одамлар оламлар Роббиси ҳузурида тик турарлар» (Мутоффифин, 1-6). Қўшимча далиллар. وَأَقِيمُوا الْوَزْنَ بِالْقِسْطِ وَلَا تُخْسِرُوا الْمِيزَانَ {9} «Адолат ила ўлчанг ва тарозудан уриб қолманг» (Раҳмон, 9). أَوْفُوا الْكَيْلَ وَلَا تَكُونُوا مِنَ الْمُخْسِرِينَ {181} وَزِنُوا بِالْقِسْطَاسِ الْمُسْتَقِيمِ {182} وَلَا تَبْخَسُوا النَّاسَ أَشْيَاءهُمْ وَلَا تَعْثَوْا فِي الْأَرْضِ مُفْسِدِينَ {183} «Бас, ўлчовни тўлиқ ўлчанглар ва камайтиргувчилардан бўлманглар. Ва тўғри тарози ила тортинглар. Одамларнинг нарсаларини камайтириб берманг. Ер юзида турли бузғунчиликлар қилманглар» (Шуаро, 181, 182, 183).
|