Қуръонда «Аййуҳан-набий» - «Эй пайғамбар» деб чақирилган зот ким? |
|
Қуръонда «Аййуҳан-Набий» − «Эй Пайғамбар» деб чақирилган зот ким?
Жавоб Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам): يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ حَسْبُكَ اللّهُ وَمَنِ اتَّبَعَكَ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ {انفال64} «Эй Набий, сенга ва сенга эргашган мўминларга Аллоҳ кифоядир» (Анфол, 64). Бунга ўхшаган «Эй Набий!» деб чорланган оятлар ушбулардир: (Анфол, 64, 65, 70; Тавба, 73; Аҳзоб, 1, 28, 50, 59; Мумтаҳана, 12; Талоқ, 1; Таҳрим 1, 9)
|