«Қоба қавсайн» нима?
Босма

«Қоба қавсайн» нима?

Жавоб
У мана бу оятда келган:
فَكَانَ قَابَ قَوْسَيْنِ أَوْ أَدْنَى {9}
«Бас, икки камон миқдоридай жойда бўлди. Балки ундан ҳам яқинроқ келди» (Нажм, 9).

Жаброил (алайҳиссалом) билан Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг ораларидаги масофа яқинлиги «устма-уст келтирилган» (Ҳасан Таҳсин, 539-бет) икки камоннинг яқинлигига нисбат қилинган. Бу маънавий яқинликка ҳам ишорат.