Ислом ақоидида чиқиши ҳақ бўлган Даббатул-арз - ер ҳайвони оятга кўра қачон чиқади ва бу гапирувчи ҳайвон инсонларга нима деб гапиради? |
|
Ислом ақоидида чиқиши ҳақ бўлган Даббатул-арз − ер ҳайвони оятга кўра қачон чиқади ва бу гапирувчи ҳайвон инсонларга нима деб гапиради? Далили?
Жавоб Доббатул арз қиёмат олдидан чиқади ва одамларга Қуръонга инонмаганларини айтади: وَإِذَا وَقَعَ الْقَوْلُ عَلَيْهِمْ أَخْرَجْنَا لَهُمْ دَابَّةً مِّنَ الْأَرْضِ تُكَلِّمُهُمْ أَنَّ النَّاسَ كَانُوا بِآيَاتِنَا لَا يُوقِنُونَ {82نمل} «Қачонки уларнинг бошига сўз(ланган азоб) тушганида, Биз улар учун ердан бир жонивор чиқарамиз. У уларга, албатта, одамлар Бизнинг оятларимизга ишонмайдиган бўлганларини айтиб берадир» (Намл, 82).
|