Маймунга айланганлар қайси қавмдан ва қайси гуноҳлари учун маймунга айланган? |
|
Маймунга айланганлар қайси қавмдан ва қайси гуноҳлари учун маймунга айланган?
Жавоб Мусо (алайҳиссалом)нинг қавми. Улар шанба кунги келишилган ваъдани бузганлар: وَلَقَدْ عَلِمْتُمُ الَّذِينَ اعْتَدَواْ مِنكُمْ فِي السَّبْتِ فَقُلْنَا لَهُمْ كُونُواْ قِرَدَةً خَاسِئِينَ {65} فَجَعَلْنَاهَا نَكَالاً لِّمَا بَيْنَ يَدَيْهَا وَمَا خَلْفَهَا وَمَوْعِظَةً لِّلْمُتَّقِينَ {66 بقرة} «Ва таҳқиқ, албатта, сизларға ул жамоаларингиз, маълумдурки, тажовуз қилдилар шанба куни ҳаққинда, бас, дедук Биз аларға: «Хор ва залил маймун бўлиб қолинглар». Бас, ибрат қилиб қолдурдук бу воқеани ҳамзамонлариға ва кейинлариға ва насиҳат қилиб қўрқувчиларға» (Бақара, 65, 66). Қўшимча маълумот: Довуд (алайҳиссалом)нинг қавмида баъзиси (Айла аҳли) ҳам маймунга айлантирилган эди. («Тафсири Насафий». 1-жузъ, 296-бет).
|