Аллоҳ(нинг фаришталари) билан Лут алайҳиссалом ҳақида уни ва у билан бирга бўлган мўъминларни ҳалок килмаслик керак деб мужодала қилган пайғамбар ким? |
|
Аллоҳ(нинг фаришталари) билан Лут алайҳиссалом ҳақида уни ва у билан бирга бўлган мўминларни ҳалок килмаслик керак, деб мужодала қилган Пайғамбар ким? Далили?
Жавоб Иброҳим (алайҳиссалом). Далили: وَلَمَّا جَاءتْ رُسُلُنَا إِبْرَاهِيمَ بِالْبُشْرَى قَالُوا إِنَّا مُهْلِكُو أَهْلِ هَذِهِ الْقَرْيَةِ إِنَّ أَهْلَهَا كَانُوا ظَالِمِينَ {31} قَالَ إِنَّ فِيهَا لُوطاً قَالُوا نَحْنُ أَعْلَمُ بِمَن فِيهَا لَنُنَجِّيَنَّهُ وَأَهْلَهُ إِلَّا امْرَأَتَهُ كَانَتْ مِنَ الْغَابِرِينَ {32} «Бизнинг элчиларимиз Иброҳимга хушхабарни келтиришганида: «Албатта, биз ушбу шаҳар аҳлини ҳалок қилгувчидирмиз. Албатта, унинг аҳли зулм қилгувчилардан бўлдилар», дедилар». У: «Унда Лут бор-ку?!» деди. Улар: «Биз унда ким борлигини яхши биламиз. Биз, албатта, унга ва унинг аҳлига нажот берамиз. Магар унинг хотини ҳалок бўлгувчилардан бўлгандир», дедилар» (Анкабут, 31).
|