Қуръони каримда масофалар қандай ўлчов билан ҳисоблаб билдирилган? |
|
Қуръони каримда масофалар қандай ўлчов билан ҳисоблаб билдирилган?
Жавоб 1) ойлик: وَلِسُلَيْمَانَ الرِّيحَ غُدُوُّهَا شَهْرٌ وَرَوَاحُهَا شَهْرٌ ... «Ва Сулаймонга шамолни (бердик). У (шамол)нинг эрталаб кетиши бир ойлик, кечқурун қайтиши бир ойлик йўл эди...» (Сабо, 12). 2) икки машриқ ораси: حَتَّى إِذَا جَاءنَا قَالَ يَا لَيْتَ بَيْنِي وَبَيْنَكَ بُعْدَ الْمَشْرِقَيْنِ فَبِئْسَ الْقَرِينُ {38} «Токи, ҳузуримизга келганда: «Қани энди, мен билан сенинг оранг мағриб ила машриқчалик узоқ бўлса эди. Бас, сен нақадар ёмон ҳамроҳсан?» дер» (Зухруф, 38). 3) икки ёй ораси: فَكَانَ قَابَ قَوْسَيْنِ أَوْ أَدْنَى {نجم9} Бас, икки камон миқдоридай жойда бўлди. Балки ундан ҳам яқинроқ келди (Нажм, 9). Қўшимча маълумот: Узунлик ўлчови сифатида зироъ: ثُمَّ فِي سِلْسِلَةٍ ذَرْعُهَا سَبْعُونَ ذِرَاعاً فَاسْلُكُوهُ {32} «Сўнгра етмиш қулочли занжирга киритинг уни!!!» (Ҳаққоҳ, 32)
|