Қуръондан энг биринчи нозил бўлган ояти карималар қайсилар ва маънолари қандай? |
|
Қуръондан энг биринчи нозил бўлган ояти карималар қайсилар ва маънолари қандай?
Жавоб اقْرَأْ بِاسْمِ رَبِّكَ الَّذِي خَلَقَ {1} خَلَقَ الْإِنسَانَ مِنْ عَلَقٍ {2} اقْرَأْ وَرَبُّكَ الْأَكْرَمُ {3} الَّذِي عَلَّمَ بِالْقَلَمِ {4} عَلَّمَ الْإِنسَانَ مَا لَمْ يَعْلَمْ {5} «Яратган Роббинг номи билан ўқи. У инсонни алақдан яратди. Ўқи! Ва Роббинг энг карамлидир! У қалам билан илм ўргатгандир. У инсонга у билмаган нарсани ўргатди» (Иқро, 1-5). Қўшимча маълумот: Баъзи уламолар энг аввал нозил қилинган оят «Муддассир сураси»нинг 1-7-оятлари деганлар ва унга Имом Муслимдан ҳадис далил келтирганлар. Кўпчилик саҳиҳ ривоятлар ва жумҳур уламолар Иқро сурасининг аввалги 5 ояти энг биринчи нозил қилинганига иттифоқдирлар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Маккада одамларга энг аввал таълим берган сура Нажм сурасидир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га Мадинада энг аввал нозил қилинган сура Мутоффифун сурасидир. (Асбоб ан-Нузул, 9-бет).
|