Сабр тимсоли бўлган пайғамбар ким?
Босма

Сабр тимсоли бўлган Пайғамбар ким?

Жавоб
Айюб (алайҳиссалом).
إِنَّا وَجَدْنَاهُ صَابِراً نِعْمَ الْعَبْدُ إِنَّهُ أَوَّابٌ  
«Биз уни сабрли топдик. У қандай ҳам яхши банда. Албатта, у ўта қайтгувчидир» (Сод, 44).
Қўшимча маълумот.
Айюб (алайҳиссалом)ни Аллоҳ битмас-туганмас дард билан синайди. Баданини қуртлар еб ташлайди. Сассиғидан аёллар кетиб қолади. Жумладан, бу оятда ҳам айтилган:
وَأَيُّوبَ إِذْ نَادَى رَبَّهُ أَنِّي مَسَّنِيَ الضُّرُّ وَأَنتَ أَرْحَمُ الرَّاحِمِينَ {83} فَاسْتَجَبْنَا لَهُ فَكَشَفْنَا مَا بِهِ مِن ضُرٍّ وَآتَيْنَاهُ أَهْلَه وَمِثْلَهُم مَّعَهُمْ رَحْمَةً مِّنْ عِندِنَا وَذِكْرَى لِلْعَابِدِينَ {84}
«Ва Айюбнинг Ўз Роббига нидо қилиб: «Албатта, мени зарар тутди. Сенинг Ўзинг раҳмлиларнинг раҳмлисисан!» деганини эсла. Бас, Биз уни (дуосини) истижобат қилдик. Унга етган зарарни кетказдик. Унга аҳлини, улар билан бирга яна шунчани ҳам бердик. Буни Ўз раҳматимиз ила ва «Обидларга эслатма бўлсин», деб қилдик» (Анбиё, 83, 84).

Сол яна Айюби собирга назар,
Не жафолар чекди қуртлардин ўшал. (Мантиқут тайр, 23).