«Менинг Раббим қуёшни шарқдан чиқарди, қани, сен уни ғарбдан чиқар!» деган пайғамбар ким ва бу сўз қайси ҳукмдорга айтилди?
Босма

«Менинг Раббим қуёшни Шарқдан чиқарди, қани, сен уни Ғарбдан чиқар!» деган Пайғамбар ким ва бу сўз қайси ҳукмдорга айтилди?

Жавоб
Иброҳим (алайҳиссалом). Ҳукмдор эса Намруд.
أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِي حَآجَّ إِبْرَاهِيمَ فِي رِبِّهِ أَنْ آتَاهُ اللّهُ الْمُلْكَ إِذْ قَالَ إِبْرَاهِيمُ رَبِّيَ الَّذِي يُحْيِـي وَيُمِيتُ قَالَ َنَا أُحْيِـي وَأُمِيتُ قَالَ إِبْرَاهِيمُ فَإِنَّ اللّهَ يَأْتِي بِالشَّمْسِ مِنَ الْمَشْرِقِ فَأْتِ بِهَا مِنَ الْمَغْرِبِ فَبُهِتَ الَّذِي كَفَرَ وَاللّهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ {258}
«Ул одамни кўрмадингмики, ул Иброҳим ила анинг Раббин  ҳақинда жанжал қилди, шунинг учунки, Аллоҳ анға мулк ато қилган эрди. Вақтики Иброҳим деди: «Манинг Раббим улдурки, тиргизур ва ўлдирур». Ул деди: «Ман тиргизурман ва ўлдирурман». Иброҳим деди: «Аллох офтобни Машриқдин чиқарур, сан ани Мағрибдин чиқар». Бас, ул кофир ҳайрон бўлиб қолди; Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас» (Бақара, 258).