Аллоҳнинг ҳузуридан илм ва раҳматга (нубувват ёки узоқ умрга) эга бўлган зот ким?
Босма

Аллоҳнинг ҳузуридан илм ва раҳматга (нубувват ёки узоқ умрга) эга бўлган зот ким?

Жавоб
Хизр (алайҳиссалом):
فَوَجَدَا عَبْداً مِّنْ عِبَادِنَا آتَيْنَاهُ رَحْمَةً مِنْ عِندِنَا وَعَلَّمْنَاهُ مِن لَّدُنَّا عِلْماً {65}
Бас, бандаларимиздан бир бандани топдилар. Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик (Каҳф, 65).
Имом Насафий мазкур оятдаги «раҳмат» сўзини: «ваҳий, нубувват ёки илм ёки узоқ умр» деган («Тафсири Насафий». 3-жузъ, 19-бет).
Ҳасан Таҳсин Файзли «ваҳий» деган. (Ҳасан Таҳсин, 314-бет).