Қуръони карим тиловати магнитофон ёки компутордан эшитилганда сажда ояти келса, тиловат саждаси қилинадими?
Босма

Савол: Қуръони Карим тиловати магнитофон ёки компютердан эшитилганда сажда ояти келса, тиловат саждаси қилинадими?
Жавоб: «Радд ул-Мухтор» китобида шундай дейилган: «Садо ва қушдан сажда оятини эшитган кишига тиловат саждаси вожиб бўлмайди». Компютер каби жиҳозлардаги товуш ҳам садо ҳисоблангани учун ундан эшитилган сажда ояти учун тиловат саждаси вожиб эмас.

«Динда саволим бор» китобидан