Субҳана Роббика Роббил ъиззати ъамма йасифун... |
|
Cавол: Ассалому алайкум ва Раҳматуллаҳи ва баракотуҳ, хурматли шайх хазратлари. Сиздан Аллоҳ рози бўлсин, бир саволим бор эди. Савол: Нима учун тиловат охирида СУБҲАНА РОББИКА РОББИЛ ИЗЗАТИ АММА ЯСИФУН. Оятлари ўқилади. Жавобингиз учун олдиндан рахмат. Саволда хатолар бўлса, узр.
Жавоб: Булар «Соффаат» сурасининг охиридаги уч оятдир. Маъноси қуйидагича: «Сенинг Роббинг, иззат Робби улар қилган васфдан покдир. Ва юборилган расулларга салом бўлсин! Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин!» Фазли қуйидагича: «Имом Ибн Абу Ҳотим аш-Шаълабийдан қилган ривоятда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Амали тўлиқ ўлчов ила ўлчаниши кимни хурсанд қилса, мажлиснинг охирида, туришдан олдин: «Субҳана Роббика Роббил ъиззати ъамма йасифун. Ва саламун ъалал мурсалийн, вал-ҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн»ни ўқисин», деганлар.
|